Xorijlik

Маълумотга эга бўлган одам узоқ ва бахтли яшайди. Лекин махфий агент Коулдга омад кулиб боқмади, шекилли. У Франциядан Германияга қандайдир посилкани етказиш вазифасини олди, аммо унинг ичида нима борлигидан мутлақо бехабар эди. Ачинарлиси шуки, қаҳрамоннинг изидан тушган ва уни йўқ қилишга шошилаётган рақобатчи қотиллар бу юк ҳақида ундан кўра кўпроқ нарсани билишарди. Оддий топшириқ ақлбовар қилмас қоч-қочга айланиб кетди, ундаги асосий ставка – ҳаёт эди. Бундай ҳолат ҳар қандай одамни безовта қилади, лекин агар худди Коулд каби қаттиққўл ва хавфли йигит хафа бўлса – унга душман бўлиб қолганлар яхши кун кўрмайди...
Izohlar
(0) |Qoidalar
Ogohlantirish!
Film haqida izoh qoldiring. Bekorchi narsalar yozmang.
Kirish yoki Ro'yxatdan o'tish